Жанубий Кореянинг Kaist жамоаси ҳамда уларга тегишли DRC-Hubo роботи АҚШ мудофаа вазирлиги қошидаги DARPA истиқболли ишланмалар агентлиги томонидан ташкил этилган мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Синовлар жараёнида роботларга бир соат ичида саккиз ҳаракат бажариш топширилди: ҳайдовчилик, эшикларни очиш, зинадан кўтарилиш ва пармалаш шулар жумласидандир. DRC-Hubo топшириқларнинг барчасини 44 дақиқа 28 секундда бажарди.

Ғолиб жамоа 2 млн доллар қўлга киритди, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига 1 млн ва 500 минг доллар берилди.