Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Филип Хаммонднинг АҚШ ракеталарининг Европада жойлаштирилишига тайёрлик ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Кескинликни авж олдириш қабилидаги ҳаракатлар албатта ҳеч кимга наф келтирмайди. Шубҳасиз, ўз-ўзидан бу мавзу Европа қитъасида ўзаро ишонч даражасининг ошишига ва манфаатлар мувозанатига кўмак бермайди. Бошқа томондан, тушунишимча, аниқлик ҳам йўқ”, деб айтди Песков.

Аввалроқ Буюк Британия ўзининг ҳудудида Россия томонидан хавфнинг ошаётгани сабабли АҚШ ядровий ракеталарини ўзида жойлаштириш масаласини муҳокама қилиши мумкинлиги маълум қилинганди.