Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадона ФИФАда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.

“Агар шаҳзода Али сайловларда ютса, менда ФИФА вице-президенти бўлишга катта имкониятлар пайдо бўлади. Агар мен ФИФАга келсам, уни тўлиқ тозалайман.

Блаттер ФҚБ ва Швейцария полициясидан кўрқиб истеъфога кетди”, деб айтмоқда Марадона.

Маълумот учун, ФИФАнинг янги президентига сайловлар 2015 йилнинг декабридан 2016 йилнинг март ойигача даврда бўлиб ўтади.