Германия канцлери Ангела Меркель Инстаграмдаги саҳифасида АҚШ президенти Барак Обама билан нонушта қилиши учун тайёрланган дастурхон суратини жойлаштирди.

“Ангела Меркель ва президент Барак Обамани баварча нонушта кутмоқда”, – деб ёзилган сурат остидаги изоҳда.

Суратда анъанавий немис нони, колбасаси ва пиво акс этган.

Айни пайтда тилга олинган икки давлат раҳбари Бавария Альпларидаги G7 саммити ўтказилаётган Эльмау қасридадир.