Жорий йилнинг 4 июнь куни Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ислом билим юртлари жамоалари ўртасида “Биз ёшлар– ёт ғояларга қаршимиз” номли интеллектуал беллашув бўлиб ўтди.

Иштирокчи жамоалар тўрт йўналиш, яъни таништирув, савол-жавоблар, тезкор савол-жавоблар ҳамда мавзуга оид оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари билан беллашдилар.

Натижаларга кўра, 3-ўринни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси эгаллади. 2-ўрин Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси қўлга киритган бўлса, 1-ўрин Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти жамоасига насиб этди..

Ғолиб ва совриндор жамоаларга махсус диплом ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, бошқа иштирокчи жамоаларига ҳам диплом ва совғалар тақдим этилди.

Тадбир доирасида Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юрти ахборот ресурс маркази томонидан “Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида китоб кўргазмалари ташкил этилди.

Беллашув якунлангандан сўнг иштирокчилар Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими.

Манба: muslim.uz