АҚШ президенти Барак Обама “Катта еттилик” саммити якунларига кўра “Катта еттилик” давлатлари Россияга янги санкциялар киритишга келишиб олди, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бизнинг европалик ҳамкорларимиз Минск келишувлари тўлиқ бажарилмагунига қадар Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашларини тасдиқлади”, деб айтмоқда Обама.

Обама дунё иқтисодиёти ҳали ўзининг салоҳиятини тўлиқ амалга оширмаганини ва “кучли доллар” хусусида хавотирланмасликни маслаҳат берди.