Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Жаҳон Чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлади.

Ўзбекистон ушбу саралаш босқичидаги дастлабки ўйинини 16 июнь куни Пхенянда КХДР терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйинга тайёргарлик доирасида миллий терма жамоа 11 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Тошкентдаги йиғин 14 июнга қадар давом этади. Сўнгра жамоа Шимолий Кореяга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоанинг ушбу йиғинига қуйидаги футболчилар таклиф этилган:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов (Насаф), Акбар Тўраев (Бунёдкор), Игнатий Нестеров (Локомотив)

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов (Чанчун Ятай, Хитой), Шавкат Муллажонов (Локомотив), Шуҳрат Муҳаммадиев (Насаф), Егор Кримец (Пахтакор), Ислом Тўхтахўжаев (Локомотив), Виталий Денисов (Локомотив, Россия), Акмал Шораҳмедов (Бунёдкор), Фаррух Сайфиев (Насаф);

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров (Аш-Шабаб, БАА), Одил Аҳмедов (Краснодар, Россия), Сервер Жепаров (Ульсан Хёндай, Жанубий Корея), Лутфулла Тўраев (Локомотив), Санжар Турсунов (Ворскла, Украина), Сардор Рашидов (Бунёдкор), Шоҳрух Гадоев (Насаф), Икром Алибоев (Бунёдкор), Жасур Ҳасанов (Локомотив), Фозил Мусаев (Сепаҳон, Эрон);

Ҳужумчилар: Зоҳир Қўзибоев (Машъал), Баҳодир Насимов (Падидеҳ, Эрон), Игорь Сергеев (Пахтакор).