Аввал хабар берганимиздек, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь саналарида Осиё чемпионатига саралаш ўйинларида иштирок этади, деб хабар берди Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.

5 июнь куни бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олди. Ушбу босқичда уларга Бангладеш, Покистон, Шри-Ланка ҳамда Бутан жамоалари қаршилик қилади.

Шри-Ланка мезбонлик қиладиган ушбу саралаш баҳсларининг тақвими ҳам маълум қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашувни 30 сентябрь куни Шри-Ланкага қарши ўтказади.

Иккинчи учрашув 2 октябрь Бутан, учинчи ўйинда 4 октябрда Покистон ва сўнгги ўйин 6 октябрь куни Бангладешга қарши бўлиб ўтади.

“А” гуруҳи ўйинларининг тўлиқ тақвими:

28 сентябрь, 2015.

Покистон – Бангладеш

Бутан – Шри-Ланка

30 сентябрь, 2015.

Шри-Ланка – Ўзбекистон

Бутан – Покистон

2 октябрь, 2015.

Ўзбекистон – Бутан

Бангладеш – Шри-Ланка

4 октябрь, 2015.

Бангладеш – Бутан

Покистон – Ўзбекистон

6 октябрь, 2015.

Шри-Ланка – Покистон

Ўзбекистон – Бангладеш