Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси Осиё чемпионатида еттинчи ўринни эгаллади

Спорт 08 Июнь 2015 543
Хитойнинг Ухань шаҳрида енгил атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллашди
 
Терма жамоа ҳисобига олтин медалларни Светлана Радзивил (баландликка сакраш) ва Екатерина Воронина (еттикураш) келтиришган, найза улоқтириш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобур Шокиржонов кумуш (79 м. 09 см), 10 км. масофага югуриш баҳсида иштирок этган Андрей Петров (30 дақиқа-ю 20.68 сония) эса бронза медалига сазовор бўлди. 
 
Осиё чемпионатида 15та олтин, 13та кумуш ва 13та бронза медалини қўлга киритган Хитой терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи, қатарлик атлетлар иккинчи (7-2-1), Ҳиндистон вакиллари эса учинчи (4-5-4) ўринни банд этишди. 
 
Ушбу жадвалда Япония термаси тўртинчи (4-3-11), баҳрайнликлар бешинчи (3-3-2) ва ниҳоят БАА атлетлари олтинчи (3-1-0) ўринларни банд этган. Кучли ўнликдан Тайпей (1-4-1, 8-ўрин), Қозоғистон (1-3-3, 9-ўрин) ва Ж.Корея терма жамоаси (1-1-1) жой олишди.
Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар