Польшанинг Вроцлав шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Адҳам Эргашев кумуш медаль совриндори бўлди
 
2014 йили Нанкин шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадасида бронза медали совриндори бўлган Адҳам Эргашев даст кўтаришда 124 кг., силтаб кўтаришда эса 151 кг. тошни кўтариб, иккинчи поғонадан жой олди. 
 
Мазкур мусобақада кореялик спортчи биринчи, Туркия терма жамоаси аъзоси эса учинчи ўринни эгаллади. 
 
Эслатиб ўтамиз, 2 йил аввал ушбу аренада Руслан Нуридинов ва Улуғбек Алимов катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларига (икки кураш натижасига кўра) эга бўлишганди.