"Ювентус" жамоаси ярим ҳимоячиси Андреа Пирло 6 июнь куни ўтказилган ЕЧЛ финалидаги кўз-ёшлар жамоани тарк этаётгани учун эмас, финалдаги мағлубият туфайли тўкилганини маълум қилди.

"Сиз буни "Ювентус"дан кетишимга йўймоқдасизми? Йўқ, бу финалдаги мағлубият туфайли эди", дейди у бу вазиятга изоҳ бера туриб.

"Мен шунчаки, энди ЕЧЛ кубогига бу даражада яқин келмаслигим мумкинлиги учун йиғладим", дейди Пирло.