Россия президенти Владимир Путин хорижий капиталларнинг амнистиция қилиниши ҳақида қонунни имзолади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида маълумот берилди.

Ҳужжат 2015 йилда хорижий активлар (ҳисоб рақамлар, кўчмас мулк, қимматли қоғозлар ва бошқаларни)ни кўнгилли тарзда декларация қилишни ўтказиш учун ҳуқуқий базани мустаҳкамлайди.

Ўзининг хорижий активларини декларация қилган тадбиркорлар декларация қилинаётган мол-мулк билан боғлиқ қоидабузарликлар 2015 йилнинг 1 январигача содир этилган ва декларация қилинган мол-мулк доирасида бўлса жиноий, маъмурий ва солиқ жавобгарлигидан озод этиладилар.

Аввалроқ Россия федерациялар кенгаши капиталлар амнистицияси қонунини маъқуллаган эди.