"Реал" жамоаси яримҳимоячилари Мартин Эдегор ва Марко Асенсио кейинги мавсумни ижара асосида бошқа жамоаларда ўтказишади. Бу ҳақда As нашри хабар берган.
 
Мадрид жамоаси раҳбарияти ва бош мураббий Рафаэль Бенитес бу ёш футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлиб, тажриба тўплашини истаган.
 
Хабарда айтилишича, Эдегор кейинги мавсумни "Малага", Вильярреал" ёки "Бетис" жамоаларидан бирида ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшли Эдегор ва 19 ёшли Асенсио "Реал" томонидан қишки трансферлар вақтида харид қилинган эди.