"Ювентус" жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Реал" жамоасининг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берган.

"Қироллик жамоаси" янги мавсум арафасида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда ва жамоанинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес биринчи навбатда 28 ёшли ҳимоячи Бонуччини Мадридга олиб келишни режалаштирган.

Хабарда айтилишича, яқин вақтлар ичида мадридликлар вакили ушбу футболчининг агенти билан учрашув ўтказади ва трансфер қиймати ҳақида гаплашишади.

Маълумот учун, Бонуччи якунланган мавсумда "Ювентус" сафида 47 марта майдонга тушди ва 3 голга муаллифлик қилди.