Рим папаси Франциск расмий сафарлар ҳамда Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида ҳар ҳафта ўтказиладиган аудиенция учун янги автомобилга эга бўлди. Энди католик черкови раҳбари усти очиқ Hyundai Santa Fe машинасида юради.

Бунга қадар у Mercedes-Benz M-Class базасида яратилган папамобиль ишлатар эди. Машинанинг ўзига хослиги шунда эдики, кузовининг орқа қисмига зирҳли шиша капсула ўрнатилган эди. Бундай зирҳларни 1981 йили Иоанн Павел II га уюштирилган суиқасддан сўнг папаларнинг машиналарига ўрната бошлаган эдилар. Hyundai машинасида бундай капсула йўқ.
Техник тавсифга келсак, автомобиль 2.2 литрли дизелли двигатель билан таъминланган.