“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ойиси Долорес Авейру Мадрид аэропортида маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйди, деб хабар беради El Mundo нашри.

61 ёшли аёл мамлакатдан 55 минг евро нақд пул олиб чиқишга ҳаракат қилган пайтда тўхтатиб қолинди.

Испания қонунларига кўра, мамлакатдан олиб чиқиб кетиладиган маблағ 10 минг евродан ошмаслиги керак.

Португалияга учадиган самолётга ўтириш учун аёл 45 минг еврони ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу пулларни қайтариш учун уларнинг келиб чиқишини тушунтирувчи ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилади.