Расмий Минск Россия билан ҳамкорлик борасидаги ташқи сиёсий векторни ўзгартирмайди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Буни Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан мулоқот чоғида таъкидлаб ўтди.

“ОАВда айтилишича, кимдир гўёки ташқи сиёсат векторини ўзгартирмоқчи. Аммо бу тўғри эмас. Биз Россияга энг яқин ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз сифатида қараймиз, ва бу ўзгармайди”, – деди Макей.