Top Gear шоусининг собиқ бошловчиси вақтинчалик ичишни ташлаганини айтиб ўтди

Жаҳон 08 Июнь 2015 819

Top Gear автошоусининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон The Daily Mail нашрига берган интервьюсида иш топгунига қадар ичишни ташлаганини маълум қилди.

Кларксоннинг таъкидлаб ўтишича, хонанда Эми Вайнхаус ҳақидаги ҳужжатли фильм, шунингдек, Британиянинг либерал-демократик партияси собиқ етакчиси Чарльз Кеннедининг вафоти унга қаттиқ таъсир қилган, натижада бошловчи шундай қарорга келган.

Кларксоннинг эътироф этишича, ичкиликдан воз кечилиши натижасида у куниг 80 фунт, ҳафтасига эса 500 фунт тежашга муваффақ бўлмоқда.

Кўпроқ янгиликлар