11 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Наврўз" саройида кўргазмаси очилади.

Болалар учун буюмлар кўргазмаси бўлган бу тадбирда турли ўйинчоқлар ҳамда ўйинлар, болалар учун гигиеник ва косметик воситалар, витамин ҳамда дори-дармонлар, болалар егулиги ва ичимликлари, болалар учун кийимлар, аксессуарлар, шунингдек, болалар байрамлари учун ишлаб чиқилган махсус буюмлар намойиш этилади.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида болалар ва ўсмирлар учун ўқув-машғулотлар ташкил этилади.

Кўргазма давомида Елена Данилова, Табрик Султонов, Александр Кочебей каби рассом ва ҳайкалтарошларнинг ҳам асарлари намойишга қўйилади.