Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси сайловчиларнинг фикр-муносабатини тушунди ва, тегишли хулосалар чиқариб, шунга яраша хатти-ҳаракатларни амалга оширади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли сайлов якунлари бўйича журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди.

“Барча партиялар ўз ишини бажариши ва жавобгарликни ҳис қилиши керак. Биз халқнинг фикрини тушундик, улар буни ўз қарорлари билан кўрсатиб беришди, ҳукуматнинг кейинги мажлисида биз бу масалани кўриб чиқамиз”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, Адолат ва тараққиёт партияси 40.94 фоиз олиб, 550 ўриндан 259тасига эга чиқди. У ҳукуматни мустақил равишда шакллантириш учун етарли даражада овоз тўплай олмади ва ҳукмрон партия мақомидан маҳрум бўлди.