Туркиядаги сайловларда Эрдўған партияси ҳукмрон мавқедан маҳрум бўлди

Жаҳон 08 Июнь 2015 2780

Туркиядаги парламент сайловларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Адолат ва тараққиёт партияси ҳукмронлик мавқеидан жудо бўлди.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, бош вазир Аҳмад Довудўғли ва президент Ражаб Тойиб Эрдўған мансуб бўлган партия фоиз жиҳатдан биринчиликни қўлга киритган, аммо ҳукуматни ёлғиз шакллантириш учун етарли миқдорда депутатлик ўринларини эгаллай олмаган.

99 фоиз бюллетенлар кўриб чиқилди. Уларнинг натижаларига кўра, Адолат ва тараққиёт партияси 40.94 фоиз олиб, 550 ўриндан 259тасига эга чиқди.

Кўпроқ янгиликлар