Туркманистон гуманитар ёрдам тартибида Афғонистонга туғруқ шифохонаси қуриб беради.
Туркманистон вазирлар маҳкамаси йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳирот вилоятидаги Турғунди қишлоғида туғруқхона қуриб тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, қурилиш ишларини Haji Lal Mohammad Farahi Construction. CO компанияси олиб боради. Туғруқхонада 20та туғруқ ўрни бўлиши режалаштирилмоқда.