“UZCARD GSM” тариф режаси МТТ Uzcard билан ҳамкорликда ишга туширилди.

Компания ахборот хизматининг хабарига кўра, тариф ражасига уланиш бепул, СИМ-карта нархи бошланғич абонент тўловига киритилган. Абонент тўлови ойига 1,5 доллар унга маълумотлар узатиш (VPN) 100 Мегабайт трафик киритилган, лимитдан ташқари бир мегабайт нархи - 0,07 доллар.
Мазкур тариф режа турли: тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиосклар ва бошқа қурилмалар ўртасида ажратилган, ҳимояланган VPN канали орқали М2М тезкор ва ишончли алоқа зарур бўлган барча ҳолатларда керак бўлади. UZMOBILE М2М алоқа канали бўйича маълумотлар узатиш деярли дарҳол содир бўлади, шу сабабли ҳисоблаш максимал даражадаги аниқликдаги имконият билан амалга ошади.