Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнири якунланди. Икки ҳафта давом этган Франция Очиқ чемпионатида Стэн Вавринка бош мукофотни қўлга киритди.

Мукофот жамғармаси 28 млн еврони ташкил этувчи мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида швейцариялик теннисчи сербиялик Новак Жоковични 4:6, 6:4, 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди.

Уч соату 15 дақиқа давом этган учрашувда Стэн 9та эйс зарбасини амалга оширди. “Ролан Гаррос”даги ғалаба Вавринкага 1 миллион 800 минг доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини тақдим этди.