Вена суди “Нурбанк” тижорат банкининг собиқ раҳбарларини ўғирлаганлик бўйича иккита гумондор шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Deutsche Welle газетаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу гумондор шахслар – Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Алнур Мусаев ва президент қўриқлаш хизматининг собиқ ходими Вадим Кошляк турар жой манзили бўйича ҳибсда ушлаб турилибди.

Бу иш бўйича асосий фигурант Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев бўлган. Қозоғистонда у бир нечта банкирларни ўғирлаганликда айбланган. Алиев февраль ойида Вена қамоқхонасида ўлик ҳолда топилган.

2008 йилда Олмалин туман суди Алиевга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда 20 йилга озодлиқдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган эди.