Хитойнинг Хенань вилояти Чжэнчжоу шаҳрининг икки нафар фуқароси 3 июнь куни 900 кв.м майдонни эгаллаган «ҳаво футбол майдони»ни омма эътиборига тақдим этди. Бу ҳақда china.org.cn нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, майдон ишхоналарнинг бири учун қурилган машина тўхташ жойининг иккинчи қаватида барпо этилган. Бу кўплаб футбол ихлосмандларининги қизиқишига сабаб бўлган.

Мазкур спорт иншоотини Сюй Цун ва унинг дўсти барпо этган. Улар ёшлкларида футбол ўйнаш учун майдон топишда турли муаммоларга дуч келишгани боис, пуллари кўпайгач, ўз ҳисобларидан мазкур майдонни қуришга қарор қилишган.