Москва шаҳри ўтган йили ташриф буюрган сайёҳлар сони бўйича ўз шахсий рекордини янгилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Сергей Собянин ахборот берди.

“Ўтган йили Москвада туризм йўналиши яхши натижалар кўрсатди: пойтахтда рекорд даражадаги 16.5 млн турист бўлди”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Туризмда 1 фоизлик тушиш кузатилганига қарамай, бошқа вилоятлардан пойтахтга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бир қадар кўпайган. Охирги йилларда, умуман олганда, туристлар миқдори 30 фоизга кўпайган.