Жорий йилда Ўзбекистонда аҳолининг асосий турдаги мева-сабзавот экинларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида 9535,8 минг тонна сабзавот, 2606,3 минг тонна картошка, 1770 минг тонна полиз экинлари, 2703,1 минг тонна мева ва 1526 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш мўлжалланган, деб ёзади дея хабар бермоқда «Телеграф».

Манбада ёзилишича, айни пайтда 2015 йил ҳосили учун асосий ва оралиқ майдонларига 263,8 минг гектар сабзавот, 87,1 минг гектар картошка, ва 64,3 минг гектар полиз экинлари экилган.