2015 йилнинг бошидан буён Қирғизистоннинг 93 фуқароси ИШИД таркибига қўшилиш учун Сурияга йўл олган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар 10-бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Райим Салимов ахборот берди.
2011 йилдан буён Сурияга 352 қирғизистонлик кетиб қолган бўлиб, уларнинг 49 нафари аёллардир. Аёлларнинг беш нафаригина Қирғизистонга қайтиб келган.
Шу давр мобайнида Сурияда 31 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган.