Европанинг Airbus авиаконцерни 2015 йилда 17 донагача А400 юк самолёти етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания таркибидаги ҳарбий-саноат бўлими раҳбари Фернандо Алонсо маълум қилди.

“Самолётни қуриш бўйича ишлар давом этмоқда. Биз яқин кунларда А400 самолётларини етказиб беришни яна бошлаш учун рухсат олишни кутмоқдамиз. Бу амалга ошса, биз шу йили буюртмачиларга 13 тадан 17 тагача самолётни етказиб беришни мўлжалламоқдамиз”, деб айтмоқда Алонсо.

А400М самолёти 9 май куни Севильяда фалокатга учраган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган. Самолёт Airbus нинг маҳаллий заводида йиғилгандан кейин синов парвози пайтида қулаган. Самолёт Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари учун мўлжалланган эди.
Фалокатдан кейин Буюк Британия, Германия, Малайзия ва Туркия Airbus нинг янги ҳарбий-транспорт самолётларидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйди.

Аввалроқ А400 га умумий миқдорда 8 та давлатдан 174 та буюртма тушгани маълум қилинганди. Айни пайтда буюртмачиларга 12 та самолёт етказиб берилган.