Бельгияда аксилтеррорчилик операцияси давомида Суриядаги экстремистлар томонида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишда одамларни ёллаш билан боғлиқ тергов иши доирасида 16 нафар чеченистонлик муҳожир ҳибсга олинди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Қўлга олинганлар бир-бири билан ҳамкорлик қиладиган иккита турли гуруҳга мансуб бўлганлар.

Қайд этилишича, ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.