Эрон ҳукумати июнь ойида Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган воллейбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида эронлик аёлларнинг ўйинларни кузатиш учун келишига рухсат беради. Бу ҳақда Хотин-қизлар ва оила ишлари бўйича қўмита вице-президенти Шахиндохт Молаверди маълум қилган.
 
"Бу орқали ҳукумат муросасиз фикрдаги ҳуқуқ фаолларининг кескин норозиликларидан қочиб қолди", дейилади Ассошейтед Пресс нашрида.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда воллейбол ўйинини кузатиш учун келган аёл қўлга олиниши катта шов-шувга сабаб бўлганди.
 
Маълумот учун, Эронда 1979 йилда аёлларнинг спорт ўйинларини томоша қилиш учун ўйингоҳларга кириши тақиқланганди.