Эрон терма жамоасига таклиф этилган футболчилар рўйхати маълум қилинди.

Эрон миллий терма жамоасининг расмий сайти маълум қилишича, Тошкентдаги ўйинга терма жамоага жалб этилганларнинг 7 нафари кела олмайди.

Хабарда маълум қилинишича, Эрон терма жамоасининг икки нафар аъзоси — Ашкан Дежага ҳамда Алиризо Жаҳонбахш жароҳатланган. Қосим Ҳададифарда кучли чарчоқ аломатлари борлиги туфайли жамоа шифокорлари уни ушбу ўйинда иштирок этмаслиги ҳақида қарор қабул қилишган. Карим Ансорифард эса яхши спорт формасида эмас экани сабаб қилиб кўрсатилган.

Икки нафар футболчи Меҳрдод Пулади ва Соруаш Рафей эса ҳарбий хизматга жалб этилган.

Жамоанинг яна бир аъзоси Жалол Ҳусайнига эса солиқларни ўз вақтида тўламагани билан боғлиқ муаммолар сабаб мамлакатдан чиқишга рухсат берилмаган.

Қуйида Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўртоқлик, ҳамда Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинларга жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Mуҳаммадризо Акбри (“Сайпа”), Алиризо Биранванд (“Нафт” Теҳрон), Алиризо Ҳагиги (“ФК Пенафиел”), Суша Макани ("Персеполис")

Ҳимоячилар: Ҳошим Бегзода (“Истиқлол”), Вуря Гафурий (“Сепаҳон”), Эҳсон Ҳажсафий (“Сепаҳон”), Ҳусрав Ҳайдарий (“Истиқлол”), Жалол Ҳусайни (“Ал Аҳли”), Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон (“Малаван”), Милод Муҳаммадий (Раҳ Аҳан), Пежман Мунтазари(“Ум Салал”), Эззатуллоҳ Пурга (“Малаван”), Рамин Ризоин (“Раҳ Аҳан”)

Ярим ҳимоячилар: Воҳид Амири ("Нафт" Теҳрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”), Саид Изатулаҳий (“Атлетико Мадрид”),  Қосим Ҳададифар ("Зоб Аҳан”), Муртазо Пуралипанжи (“Тинажин Теда”), Масуд Шожаи(“Ал Шаҳания”), Андраник Темурян (“Тракторсози”)

Ҳужумчилар: Сардар Азмун ("Рубин" Қозон), Ризо Гучанижод (“Ал Вакра”), Меҳди Шарифи (“Сепаҳон”), Меҳди Тароми (“Персеполис”

)