Эстония президентининг собиқ рафиқаси Эвелин Ильвес ажралгандан сўнг ишсизлик тўловисиз қолди, деб хабар беради Delfi нашри.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат раҳбари жорий йилнинг 30 апрель куни ажрашган эди. Аниқланишича, шундан сўнг Эстония президенти девонхонаси ишсизликни суғурталаш тўловларини киритмай қўйган, бу эса ўз навбатида ишсизлик тўловларининг аёлга етиб келмаслигига сабаб бўлган.

Эвелин Ильвес 9 йил давомида Эстониянинг биринчи рақамли хоними бўлди. Президентнинг рафиқаси мақомида унга котиб, хизмат машинаси ва айрим харажатларнинг президент маошининг (ойига 5 298 евро) 30 фоизи миқдоридаги тўловлари тақдим этилган эди.