SpaceX компанияси томонидан амалга ошириладиган Falcon 9 ташувчи ракеталарининг учирилиш жараёни одатда видеода қайд қилиб борилади. Бу сафар компаниянинг Youtube’даги каналида бевосита фазо муҳитида суратга олинган видеолавҳа пайдо бўлди. Falcon 9 суйрисига мустаҳкамланган GoPro камераси аппаратнинг бошқарувдан чиқиб, сайёрага қайтиб келишини қайд қилди.

Компания матбуот ходимининг сўзларига қараганда, SpaceX 2016 йилда сунъий йўлдош орқали интернетга уланиш борасидаги тажрибаларни давом эттиради. Бунинг учун Falcon 9 ташувчи ракетаси ёрдамида орбитага митти MicroSat-1a ва MicroSat-1b йўлдошларини олиб чиқиш талаб этилади. Улар 625 км баландликда жойлашади.