Фарғоналик аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди

Жамият 09 Июнь 2015 4363

Фарғонада истиқомат қилувчи аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Инсон ва қонун” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, аёл, эридан ажрашгач, қизини қўшни аёлга ташлаб, чет элга пул топиш мақсадида кетган. Қўшни аёл, ўз навбатида, қизалоқни ҳуқуқ-тартибот идораларига топширган.
Фарғона шаҳри ҳокимининг буйруғи билан қиз меҳрибонлик уйига топширилган. Тўққиз ой мобайнида ўзи ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган, қизидан хабар олмаган аёл эса оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Кўпроқ янгиликлар