"Челси" жамоаси ҳужумчиси Диего коста ўз номини Мадриднинг "Реал" жамоаси билан боғлашаётганига эътироз билдирди. Бу ҳақда Tribalfootball.com нашри хабар қилган.

"ОАВларда тинмасдан менинг "Реал"га ўтишим мумкинлиги ҳақида ёзишаётгани ёқмаяпти. Мен "Атлетико"га чин дилдан садоқат билдираман, шу жамоа орқали ўзимни кўрсата олганман ва "Челси"га келганман. "Реал"га эса ҳамиша душманга қарагандек муносабатда бўлганман ва шундайлигимча қоламан. Шунинг учун у ерда ўйнашимни хаёлларингизга ҳам келтирманглар", деб маълум қилади Коста.