"Барселона" клуби президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мурабийи Луис Энрике ўз лавозимида қолишини маълум қилди. Бу ҳақда Sport нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, Бартомеу Энрике билан бу масала хусусида Берлиндаги ЕЧЛ финалидаги ғалабадан кейин Барселонага қайтиш вақтида, самолётда гаплашиб олган.

Луис Энрике "Барселона"ни ўтган йилнинг ёзида қабул қилган эди ва у жорий мавсумда клуб билан учта совринни қўлга киритди.