Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне янги мавсум олдидан нималар кутаётганини маълум қилди.

«Мен «Реал»ни деб янги мавсумдан хавотирдаман. «Реал» сўнгги етти йилда фақат бир марта Испания чемпионлигини қўлга киритганига чидаб бўлмайди», - деди Симеоне.

«Шунинг учун ҳам «Реал»дан хавотирдаман. Клуб яна бир мавсумни совринсиз тугатишини тасаввур қилолмаяпман. Бу нормал ҳолат эмас», - дея қўшимча қилди аргентиналик мутахассис.

Симеоненинг қайд этишича, янги мавсум жуда мураккаб кечади.