Миср суди Порт-Саиддаги стадионда тартибсизликлар уюштиришда айбланган 11 кишини қатл қилиш жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

2012 йил февралида бўлиб ўтган ушбу тартибсизликлар оқибатида 74 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган. Порт-Саиднинг “ал-Масрий” жамоасининг 73 нафар мухлиси судга тортилди. Апрель ойида уларнинг 11 нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Эндиликда судланувчиларнинг яна 11 нафари шу жазога тортилгани айтилмоқда.