Италиянинг “Фиорентина” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллани истеъфога чиқарди.

Бунга Монтелланинг клуб президенти Андреа Делла Валле билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлган. Ўтган мавсумни "фиалкалар" Италия А сериясида 4-ўринда якунлашди.

Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис "Милан" жамоасига олиб келиниши мумкин бўлган 4 мураббийдан бири ҳисобланмоқда.