Муҳожирлар сони бўйича биринчи ўрин Москва вилоятининг саккизта туманига тегишли. “360 Подмосковье” телеканалининг маълум қилишича, улар қаторида Раменское, Люберци, Химки, Митиши, Красногорск, Одинцово, Шчёлково ва Пушкинолар бор. Уларда 2015 йилнинг дастлабки беш ойи мобайнида 20 мингдан ортиқ меҳнат муҳожири рўйхатдан ўтган.

Бу фактлар Федерал миграция хизмати Москва вилояти бошқармаси раҳбари Олег Молодиевский томонидан миллатлар масалалари бўйича консультатив кенгаш йиғилишида келтириб ўтилди.

1 июнь ҳолатига кўра, вилоятда 200 минг хориж фуқароси меҳнат қилмоқда. Уларнинг 20 фоизи рус тили мутлақо билмайди, 50 фоизи эса анкета тўлдиришга қодир эмас. Муҳожирлар эгаллаган асосий соҳалар ҳайдовчилик, устачилик, юк ташувчилик ва ҳ.к.