АҚШ президенти Барак Обама АҚШ бошчилигидаги коалицияда ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашишда ягона стратегия йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бизда ҳозирча ИШИД билан курашишда ягона стратегия йўқ”, деб айтди Обама.

Бундан ташқари, АҚШ президенти ИШИД жангариларини йўқ қилиш учун Ироқ ҳукуматининг ташаббуси зарур бўлишини айтди.