Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичи ўйинларга тайёргарликни бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси, кеча Тошкент йиғини доирасидаги ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Терма жамоа машғулотлари Тошкентдаги “Жар” стадионида олиб бориляпти.

Бугун ҳам Миржалол Қосимов шогирдлари машғулотларни “Жар” стадионида давом эттиради. Машғулотлар 17:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент йиғини давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу ўйин 11 июнь куни “Бунёдкор” стадионида, соат 18:00да бошланади.