9 июн куни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги раҳбарияти Латвия Республикаси Маданият вазири Датсе Мелбарде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Жорий йилнинг 8-11июн кунлари Латвия Республикаси Маданият вазири Датсе Мелбарде бошчилигидаги делегация юртимизга ташрифи дастури доирасида 9 июн куни Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Ахмедов билан учрашди. 
Учрашув чоғида икки томонлама маданий алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар хусусида келишиб олинди. 
Шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Я.Витола номидаги Латвия мусиқа академияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Д.Мелбарде ўз ташрифи доирасида латвиялик матолар бўйича рассом И.Ветсенаненинг кўргазмаси очилишида иштирок этди. 
Меҳмон 10 июн куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, у ерда латвиялик рассом В.Бушсанинг кўргазмасида иштирок этиши режалаштирилган.