Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков G7 ва G8 форматлари дунё муаммоларини самарали муҳокамага қилишга имкон бермаслигини айтди.

Песковнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ҳақиқий кучлар мувозанатини акс эттирувчи бошқа форматлардаги ишга ўз диққатини қаратган.

“Путин таклиф қилиндими-йўқми, таклиф қилишадими-қилишмайдими, бу осон бўладими ё мураккаб – бунга жавобан шуни айтгинг келади: ҳозирда Россия бошқа, ҳақиқий кучлар мувозанати, мисол учун, дунё иқтисодий фазосида барча баланслар ва шу кабиларни акс эттирадиган анча самаралироқ форматларда ишлашга ўз диққатини қаратган”, дейди Песков.