"Ювентус" жамоаси ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ўз фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

Бироз олдин, 36 ёшли хавбекнинг Австралиядаги "Сидней" жамоасига ўтиши хабар қилинганди, лекин охирги хабарларга кўра уни "Нью-Йорк Сити" жамоасига таклиф этишган.

Маълумот учун, Давид Вилья ҳамда Фрэнк Лэмпард "Нью-Йорк Сити" аъзоси ҳисобланишади.