Польшада НАТО тезкор кучларининг “Олийжаноб сакраш” номли полигон машғулотлари бошланди. Бу мудофаа вазирлигининг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Таъкидланишича, ўқувлардан кўзланган мақсад қисмларнинг лаёқатини реалликка яқинлаштирилган шарт-шароитларда амалда синаб кўришдир.
Машғулотларда 2.1 минг аскар иштирок этади.