Россия президенти Владимир Путин Римга уюштирадиган ташрифи доирасида сиёсатчи, собиқ бош вазир Сильвио Берлускони билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда Россия етакчисининг ўринбосари Юрий Ушаковга таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.
Бундан ташқари, у Путин ва Рим папаси Франциск ўртасида ўтказиладиган музокараларнинг мавзуси ҳақида гапириб ўтди:
“Икки томонлама муносабатлар, долзарб халқаро муаммолар, хусусан, Украинадаги вазият, Яқин Шарқдаги христианлар аҳволи ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш зарурати муҳокама қилинади”.