Қатар давлат инвестиция жамғармаси Power Assets Holdings томонидан бошқарилувчи электр қуввати ишлаб чиқарувчи компаниядан улуш сотиб олиш учун 9.3 млрд Гонгконг доллари (1.2 млрд АҚШ доллари) ажратади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Qatar Investment Authority умумий ҳисобда HK Electric Investments & HK Electric Investments Ltd. Компаниясининг 19.9 фоизини, Power Assets’нинг 16.53 фоизини ва Cheung Kong Infrastructure Holdings’нинг 3.37 фоизини харид қилади. Буларнинг бари гонгконглик миллиардер Ли Кашинга тегишли.

Шу билан бирга Power Assets Гонгконгдаги 568 минг уйни электр қуввати билан таъминлаб келаётган компания акцияларининг назорат пакетини сақлаб қолади. Айни пайтда, улушининг бир қисмини сотиш унга янги активлар сотиб олишга маблағ топиш имконини беради.

Қатар давлат инвестиция жамғармаси кейинги беш йил давомида Осиёга 20 млрд доллар йўналтиришини маълум қилган эди. Бундан ташқари, у Пекин ва Нью-Деҳлида ўз ваколатхоналарини очмоқчи. Ўтган ойнинг ноябрь ойида эса жамғарма Хитойнинг Citic Group корпорацияси билан биргаликда минтақада операцияларни амалга оширувчи инвестицион компания ташкил этишини маълум қилди.